Самарқандда 5 бола вафот этди
Самарқанд вилоятида сўнгги 10 кун ичида саккиз киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан 5 нафари вояга етмаганлар эди.
Бу ҳақда Пастдарғом тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими вакили Сирожиддин Абдуллаев маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ўтган ўн кун ичида Самарқанд вилоятида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд этилган ва бунинг оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳалок бўлган саккиз нафардан беш нафари ёш болалар. Яна бир фуқаронинг соғлиғи оғир деб баҳоланиб, у ҳозирда шифохонада.
Бахтсиз ҳодисаларни дастлабки ўрганиш шуни кўрсатдики, фуқаролар носоз иситиш мосламаларидан фойдаланганлиги оқибатида заҳарланиш юз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter