Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 1,5 ёшли қизча 10-қаватдан тушиб кетди

Самарқандда 1,5 ёшли қизча 10-қаватдан тушиб кетди

9 июнь куни соат 18:00 ларда Самарқандда 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдаги хонадон балконидан пастга тушиб кетган ва воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берган.

Воқеа Самарқанд шаҳри Қорасув массивида содир бўлган. Балконнинг эшиги очиқ бўлган ва қизалоқ ташқарига чиқиб, темир панжара орасидан пастга йиқилиб тушган.

Воқеа жойига Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи, Самарқанд шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар прокуратураси терговчиси бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жой ва боланинг мурдаси кўздан кечирилган.

Марҳума Ш.С.нинг танасидаги тан жароҳатлари ва ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинлаш қарори чиқарилган. Бироқ, марҳуманинг оила аъзолари ушбу ҳолат юзасидан бирор кимдан даъво шикоятлари йўқлиги сабабли экспертиза текшируви ўтказишни рад этган, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида 2 ёшли чақалоқ 11-қаватдан тушиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг