Самарқандда ваҳший қотиллик содир этганларга ҳукм ўқилди
Шу йилнинг 14 майидан 15 майга ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида бир оиланинг беш нафар аъзоси ўлдирганликда айбланаётганларга нисбатан суд жараёни бораётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича бугун судланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Э.Эргашевдан иборат суд таркибида эълон қилган ҳукмга кўра:
- Судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди;
- Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди;
- Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, уйланмаган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди;
- Хабибулло Нурманов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, судланувчилар 2019 йил 14 майдан 15 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон тумани «Чимқўрғон» МФЙ «Чимқўрғон» қишлоғида яшаб келган А. Халбаевнинг уйига ғайриқонуний равишда киришиб, хонадон соҳиби ва унинг турмуш ўртоғи З. Халбаевага ҳужум қилиб, улардан ташқари фарзандлари Ж. Исломов, вояга етмаган А. Исломов ва О. Исломовларни қасддан ўлдиришган ҳамда 22 млн. сўм, 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмлик «Samsung» русумли уяли алоқа телефонини босқинчилик йўли билан талон-торож қилишган.
Шундан сўнг, судланувчилар содир этган жиноятларини яшириш мақсадида А. Халбаев ва унинг оила аъзоларининг мурдаларини кўрпаларга ўраган ҳолда уй ҳовлисида турган «Дамас» русумли автомашинага жойлаб, Қўшработ туманидаги «Олтин майдон» фермер хўжалиги ҳудудидаги адирга ташлаб кетишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter