Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сальвадорда футбол вақтида 12 киши ҳалок бўлди

Сальвадорда футбол вақтида 12 киши ҳалок бўлди

Сальвадор пойтахти Сан-Сальвадордаги футбол стадиони кираверишида юзага келган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса Cuscatlán стадионида маҳаллий Алианза жамоаси ва Санта Ананинг Фас жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида содир бўлган. Ўйин вақтинчалик тўхтатилган.

Қайд этилишича, ҳодисага сохта чипталар сотилган мухлислар оқими сабаб бўлган. Ўйинни кўриш учун пул тўлаган одамлар кириш эшиклари ёпилганидан сўнг ўйинга мажбуран киришга уринган.

«Мухлислар қор кўчкисидек эшикка ёпирилиб келишди. Баъзилар йўлакда қолиб кетди, бошқалар трибунага етиб боришга муваффақ бўлди. Кейин улар стадионга тушиб кетишди. Эшик олдидаги мухлисларни орқадан итараётган оломон эзиб ташлади», – дейди журналистларга гувоҳлардан бири.

Мамлакат президенти Найиб Букеле бундай воқеа ҳеч қачон содир бўлмаганини айтди ва «тўлиқ тергов» бошланганини маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 500 киши жароҳат олган, улардан 100 нафар оғир жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган. Қурбонлар орасида етти эркак ва икки аёл бўлган. Уларнинг барчаси 18 ёшдан ошган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг