Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди» — Ўзгидромет

«Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 22-24 сентябрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун Волга бўйи ҳудудидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади, кундузги ҳарорат 23-28 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари ушбу об-ҳаво шароити сақланиб туради. Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 11-16 даражани ташкил этади, кундуз кунлари 25-30 даражагача исийди.

Пойтахтимизда бугун ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳарорат 23-25 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечалари 12-14 даража, кундуз кунлари 25-27 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг