Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

Гидрометеорология хизмати агентлиги 18 апрел санаси учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-21° бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёгиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter