Салоҳнинг уйини ўғрилар шип-шийдон қилиб кетишди
«Ливерпул» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Қоҳирадаги уйи ўғрилар томонидан шип-шийдон қилинди. Бу ҳақда Goal.com портали маҳаллий ОAВга таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, воқеа ҳақида футболчининг жияни хабар берган. У футболчининг уйи ёнидан ўтиб кетаётганда деразалар очиқ эканлигини кўрган. Уйда тартибсизлик бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, бир нечта электр жиҳозлари ўғирланган. Бошқа нарса ўғирланганми ёки йўқми, аниқланмаган.
Айни дамда полиция тергов олиб бормоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гувоҳлар билан суҳбатлашмоқда ва видеокузатув камераларини текширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ аввалроқ Aнглия премьер-лигасининг Манчестер Юнайтедга қарши ўйинида иккита гол уриб, «Ливерпул»нинг турнирдаги энг яхши тўпурарига айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter