Саида Мирзиёева Хитой вазири билан учрашди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 28 октябрь куни Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у телеграмдаги каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон—Хитой муносабатларини маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
«Хусусан, Ўзбекистон ва Хитойда турли маданий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, қадимий маданий мерос обидаларини асраб-авайлаш бўйича режалаштирилган қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини атрофлича муҳокама қилдик», — деб ёзади Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter