Саҳрои Кабирда иккинчи марта қор ёғди (видео)
Саҳрои Кабирга иккинчи марта қор ёғди. Маълумотларга кўра, қор ёғиши Жазоирнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Айн-Сефра шаҳрида кузатилган. Бундан аввал 2018 йил 7 январда айнан шу ҳудудга қор ёғган эди.
Қор шаҳар яқинидаги барча қум тепаликларини қоплаган. Маҳаллий аҳоли эса эсдалик учун уларни фото ва видеоларга олишди.
Ёз мавсумида Айн-Сефра шаҳрида ҳаво ҳарорати 37 даражада иссиқ бўлади, қишда эса у ноль даражагача ўзгариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter