Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияга Саҳрои Кабирдан кучли қум бўрони ёпирилди (видео)

Испанияга Саҳрои Кабирдан кучли қум бўрони ёпирилди (видео)

Испаниянинг бир қатор ҳудудларига Саҳрои Кабир (Африка)дан кучли қум бўрони ёпирилди.

«The Weather Network» ёзишича, Испания метеорология хизмати қум бўронини «фавқулодда ва жуда кучли», дея таснифлади. Испаниянинг Мадрид, Гранада ва Леон сингари ҳудудларида кўриш даражаси тўрт километргача қисқарди.

Мадрид шимолидан Канар оролларигача, шунингдек, Ўрта Ер денгизида жойлашган Балеар оролларида ҳаво сифати кескин пасайиб кетди.

«Испаниянинг айрим ҳудудларида ҳаво сифати шунчалик пасайдики, зарарини 24 соат ичида икки қути сигарета чекишга тенглаштириш мумкин. Британия Колумбияси (Канада)да ўрмон ёнғинлари пайтида худди шундай ҳаво сифати бузилиши кузатилганди», — деди «The Weather Network» метеорологи Тайлер Гамилтон.

Саҳрои Кабирдан келган қум бўрони келиши бугун тўхташи, бироқ Испаниядаги чанг-қум шимолда Нидерландиягача ва Германиянинг шимоли-ғарбигача етиб бориши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг