Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саҳарликда нима кўпроқ истеъмол қилиш кераклиги айтилди

Саҳарликда нима кўпроқ истеъмол қилиш кераклиги айтилди

Инсон саломатлиги ва қандай озиқланиши зарурлиги борасида тадқиқотлар олиб борган олимлар рўза ва саҳарлик дастурхони масаласида ҳам ўз хулосаларини баён қилганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати каналида маълум қилинди.

Уларнинг фикрига кўра, саҳарлик дастурхони оқсилларга бой бўлиши керак. Хусусан, гўшт, ёғлар ва сабзавотлардан тайёрланган таомлардан иборат бўлиши лозим.

Гўшт инсон организмида 16 соат давомида парчаланади. Димланган қўй гўшти, қовурилган жўжа, сабзавотли қуймоқлар кишини тўқ тутади.

Аммо уларни иложи борича гуруч ва нон маҳсулотларидан алоҳида истеъмол қилган маъқул. Гуруч ва нон каби крахмал ва углеводларга бой маҳсулотлар ошқозонда ишқорий муҳит яратилишини талаб қилади. Аммо оқсилларни парчаловчи пепсин ферменти ишқорий муҳитда кучини йўқотади.

Демак, икки хил озуқа гуруҳига мансуб маҳсулотларни парчаловчи ферментлар бирга ишлай олмайди, бу эса ошқозонга тушган овқатнинг бижғишига олиб келади. Натижада қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши каби ҳолатлар вужудга келади.

Бундан ташқари, харид қилаётган маҳсулотларимиз, хусусан гўштнинг ҳалол-покиза инсонлар етиштиргани, рўзадорнинг танасига соф қувват беришига алоҳида аҳамият бермоқ лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг