Сафарбарликдан қочган россияликларга Шенген визалари берилиши мумкин
Испания сафарбарликдан қочган россияликларга Шенген визаларини беришга чақирди.
«Президент Владимир Путин сиёсатига рози бўлмагани учун мамлакатни тарк этмоқчи бўлган россияликлар Европа Иттифоқига кириш учун виза олишлари керак», – дейди Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес La Razon газетасига берган интервюсида.
Интервьюда, шунингдек, Евроиттифоқ урушга қарши чиқиб «жасорат кўрсатаётганларги имконият берилиши» кераклиги таъкидланган.
«Бизнинг рус халқига, айниқса қамоқ таҳдиди остида катта жасорат билан намойишга чиққан одамларга қарши ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Мамлакатни тарк этишга уринаётганларга Евроиттифоқ ҳудудига кириш учун имконият берилиши керак», – деган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter