Садуллаева ҳамда Радзивил олтин ва кумуш медалларни бўлиб олишди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сафина Садуллаева ҳамда Светлана Радзивил баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб боришди.
Қувонарлиси, олтин ва кумуш медаллар ҳар икки юртдошимизга насиб этди. Садуллаева олтин, Радзивил эса кумуш медаль соҳибига айланди.
Кучли учликни қозоғистонлик Надежда Дубовитская якунлаб берди.
Эътиборлиси, ғолиб ва совриндорлар бир хил 1.86 метр натижа қайд этишган. Шоҳсупадаги ўринлар уринишлар сонига қараб тақсимланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter