Садир Жапаров қирғиз халқига мурожаати чоғида кўзига ёш олди
Бугун, 19 сентябр куни Қирғизистон президентининг қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро туфайли халққа мурожаати бўлиб ўтди.
Қирғизистон президенти оналарга қирғиз заминини ўз жонидек севадиган йигитларни тарбиялагани учун миннатдорлик билдирди.
«Сиз ҳақиқатдан ҳам қаҳрамонлар туғиб, тарбия қилдингиз, сизга таъзим қиламан. Уларнинг қаҳрамонлиги унутилмайди», – деди Садир Жапаров кўзда ёш билан.
У, шунингдек, ушбу қуролли тўқнашувда жабрланганларга давлат томонидан кщмак ажратилишини таъкидлаган.
«Давлатимиз аскарларимизни таъминлашга, чегарадан ичкарига кўчирилган халқимизнинг эҳтиёжларини қондиришга тўла қодир. Шунингдек, можарода вайрон бўлган ва ёниб кетган уйларни зудлик билан тиклаш учун маблағ ажратилган», – деди президент Садир Жапаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter