Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саакашвилининг қамоқхонада аҳволи кескин ёмонлашгани айтилмоқда

Саакашвилининг қамоқхонада аҳволи кескин ёмонлашгани айтилмоқда

Қамоқхонада ўн кунлик очликдан сўнг, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи ёмонлашган. Бу ҳақда сиёсатчининг шахсий шифокори Николоз Кипшидзе маълум қилган.

«У ҳаракатланиш ва гаплашишга қийналмоқда. Мен унинг рухсати билан сизга Саакашвилида қон касаллиги — талассемия (гемоглобин генлари шикастланганда пайдо бўладиган ирсий касаллик) борлигини маълум қиламан. Бу ўлимга олиб келувчи касаллик эмас, лекин у мутлақо оч қола олмайди. Мен у билан эртага учрашаман ва ўйлайманки, биз уни касалхонага ўтказамиз», —деган шифокор «Мтавари Архи» телеканали эфирида.

Унинг аниқлик киритишича, маҳбуснинг аҳволи охирги икки кун ичида кескин ёмонлашган.

Кипшидзе, шунингдек, Грузия жазони ижро этиш хизмати бошлиғи Ника Цхвариашвилининг журналистларга, Саакашвили асал еяётгани ва табиий шарбатларни ичишни бошлаганлигини айтган сўзларини рад этган.

«Ундан биргаликда бир ош қошиқ асал билан чой ичишни сўрадим, у қатъиян рад этди. У охиригача курашишга қарор қилганини айтди, бу унинг ҳаёти ... Унинг асал истеъмол қилаётгани ҳақидаги маълумотлар ёлғон. Саакашвили очлик давомида 14 килограмм 100 граммга озган»— дея таъкидлаган шифокор.

Эслатиб ўтамиз, собиқ президент октябрь ойи бошида ватанига қайтганини эълон қилганди. Саакашвили қўлга олингач, у қамоқхонада очлик эълон қилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг