Рустам Ашуровни оғир жазо кутмоқда
Молдова пойтахти Кишинёв шаҳри аэропортида номаълум киши отишма уюштиргани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлганди.
Ушбу отишмани содир этган кишининг шахси аниқланди. У Тожикистон ва Россия фуқаролигига эга 43 ёшли Рустам Ашуров экани маълум бўлди.
Ашуров ўз мамлакатида одам ўлдирганликда айбланиб, Интерпол томонидан қидирувга берилган бўлган.
Ҳужум уюштирган шахс оғир аҳволда касалхонада қўриқланмоқда. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter