Рўзада тўғри овқатланиш жуда муҳим. Маслаҳат ва тавсиялар
Рамазон ойида рўза тутишлик нафақат руҳий покланиш балки, инсон саломатлиги учун хам катта аҳамиятга эга. Йил давомида организм мунтазам овқат қабул қилиб чарчаган ва шу 1 ой давомида «дам олади». Бунинг оқибатида танада янгидан тозаланиш жараёни кузатилади.
Рамазон ойидаги тўғри овқатланиш оддий кундаги овқатланишимиздан фарқ қилмаслиги керак. Ёки жудаям оддий кўринишда бўлиши лозим. Чунки рўзанинг моҳиятида инсон очликни ҳис қилиб, унга сабр қилиши ётади.
Саҳарлик қилиш куннинг биринчи ярмигача ишлаш ва ибодат учун етарли энергия манбаи ҳисобланади. Куннинг иккинчи ярмида эса организм танадаги углевод ва ёғларнинг бир қисми парчаланиши хисобига куч олади.
Шифокорлар тавсиясига кўра саҳарда мураккаб углеводлар — қора нон, дон махсулотлари, сабзавотлар, оқсил — ёғсиз мол-қўй гўшти, парранда гўшти, балиқ, тухум ва сут маҳсулотларини мувозанат мутаносиблигида истеъмол қилиш керак.
Мураккаб углеводлар ва оқсил организмда узоқ хазм бўлиш ҳисобига танани бир мунча тўқ тутади. 8-12 соат давомида энергия манбаи ҳисобланади.
Шуни ёдда сақлаш муҳимки ҳаддан ортиқ кўп ейиш хам организм учун зарардир!
Сахарликка кофе тавсия этилмайди. Кўк чой дамламасидан бўлган ширчой айни муддао.
Ифторда мумкин эмас: тез тайёр бўлувчи овқатлардан сақланган маъқул.
Булар: Ролтон, Биг Бон ва шунга ўхшаш махсулотлар, колбаса ва колбаса маҳсулотлари. Ёғлик хамда қовурилган овқатлар.
Ифторлик дастурхони нафақат хилма-хил, балки витаминга бой бўлиши керак.
Ифторликда тавсия этилади: сувни шошмасдан хўплаб ичиш, мевалар, хурмо истеъмол қилиш организм учун энг фойдали.
Бир оз танаффус (шом намози) ҳамда оқсилга бой махсулотлар: гўшт, балиқ ва тухум сабзавотлардан таёрланадиган енгил хазм бўладиган салатлар ёки суюқ овқатлар. Муҳими, енгил тўйиш ҳисси билан дастурхондан туриш керак. Ифтор вақтидан токи ухлагунча 2 литргача сув, табиий тайёрланган сок ёки шакарсиз компот, кўк чой ичиш тавсия этилади.
Ширинлик хуш кўрувчилар учун кам миқдорда ёки ширинлик ўрнини мева билан алмаштирса бўлади.
Инсон ўз танасининг, нафсининг қули эмас. Шундай экан ифторликка таёргарлик кўраётган вақтдан бошлаб ўзи учун нималар ейишини аниқ белгилаб олмоғи керак. Ифторликни «иштаҳа» билан эмас, балки фойдали тарафини англаган ҳолда қилиш керак. Акс ҳолатда хазм қилиш жараёни бузилади ва бундан организм азият чекади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter