Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ростов ва Краснодарга ҳам парвозлар бекор қилинди

Ростов ва Краснодарга ҳам парвозлар бекор қилинди

Россия Федерациясининг Ростов-на-Дону (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги муносабати билан «Uzbekistan Airways» қуйидаги режалаштирилган мунтазам қатновларни бекор қилди:

  • HY-9647/9648 Тошкент-Ростов-на-Дону-Тошкент йўналишида – 25, 27 феврал ва 2 март кунлари;
  • HY-9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 27 феврал ва 1 март кунлари;
  • HY-3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 2 март куни.

«Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россияга учган самолёт ортга мажбурий ортга қайтгани, Украина пойтахтига парвозлар ҳам бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг