Россиянинг ракета зарбалари ядровий фалокатга олиб келиши мумкин – The Guardian
Украинадаги барча тўрт атом электр станциясининг биринчи марта фавқулодда тўхтатилиши Украинадаги урушда катта муаммога айланди. Бу ҳақда УНIАН агентлиги маълум қилди
Жорий йилнинг 23 ноябрь кунлари Россия қуролли кучларининг Украинага берган ракета зарбалари натижасида Украинадаги тўртта атом электр станцияси асосий электр таъминотидан узилган. Улар фавқулодда ишлаш режимига ўтган. Бу вазият туфайли дунёда Россиянинг Украина энергетика тизимига доимий ҳужумлари атом электр станциялари хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деган хавотир кучаймоқда.
The Guardian нашрининг ёзишича, Россия қўшинлари 2022 йилнинг март ойида кенг кўламли босқин бошланганидан кейин қўлга киритган Европадаги энг йирик атом электр станцияси Запороже ҳудудини тез-тез ўққа тутаётгани сабабли, сентябрь ойидан бери тармоқдан чиқиб кетган. Украинанинг яна учта атом электр станциялари - Ривне, Жанубий Украина ва Хмельницкий - Россиянинг сўнгги ракета зарбаларининг бевосита нишони бўлмаган, бироқ уларнинг хавфсизлиги таҳдид остида қолган.
«Украина атом электр станциялари учун ташқи электр энергияси манбаларининг тўлиқ ва бир вақтнинг ўзида йўқолиши мамлакатда ядро хавфсизлиги билан боғлиқ вазият тобора қалтис, мураккаб ва потенциал хавфли бўлиб бораётганидан далолат беради», – деди МАГАТЕ бош директори Рафаэль Мариано Гросси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter