Россиянинг қўшнилари огоҳлантирилади — The Telegraph
Европа Иттифоқи Россияга киритилган чекловларни четлаб ўтишида ёрдам бераётган давлатларга нисбатан савдо санкцияларини жорий қилиши мумкин, деб ёзади The Telegraph ЕИ ҳужжатига таяниб.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи расмийлари Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига кир ювиш машиналари ва эски автомобиллар экспортининг ўсишига эътибор қаратган. ЕИ аввалига бу давлатларни огоҳлантирмоқчи, кейинчалик савдо чекловлари қўлланилиши мумкин, дейилади мақолада.
Европа Иттифоқининг чоралари нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бошқа ҳар қандай давлатларга ҳам нисбатан қўлланилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага уруш очганидан кейин АҚШ ва ЕИ Москвага қарши бир қанча санкциялар пакетини қўллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter