Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россиянинг кетаётгани»ни айтган Пашинян Туркия билан алоқани яхшиламоқчи

«Россиянинг кетаётгани»ни айтган Пашинян Туркия билан алоқани яхшиламоқчи

Aрманистон бош вазири Никол Пашинян расмий Ереван Туркия билан муносабатларни нормаллаштиришга аҳамият беришини ва бу жараённи Озарбайжон билан можарони ҳал қилиш билан боғламаслигини маълум қилди.

«Биз Aрманистон-Туркия муносабатларини Aрманистон-Озарбайжон муносабатлари билан боғламаймиз, гарчи Озарбайжон ва Туркия уларни боғланишни ва бу ҳақда доимо гаплашишни истаса-да», — деди Пашинян.

Унинг таъкидлашича, Ереван «Туркия билан муносабатларни тартибга солишни муҳим деб билади».

Пашинян Aнқарага ташрифи ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан мулоқотлар натижасида муносабатларни тартибга солиш Туркия томони учун ҳам муҳим деган таассурот олганини қўшимча қилди.

Унинг фикрича, бу жараёнда қийинчиликлар бўлса-да, бунинг учун имкониятлар мавжуд.

Аввалроқ Пашинян «Россия Жанубий Кавказдан узоқлашаётганини» айтганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг