Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик ошпаз қисқа муддатда шаурма тайёрлашда рекорд ўрнатди

Россиялик ошпаз қисқа муддатда шаурма тайёрлашда рекорд ўрнатди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Россиянинг Анапа шаҳри ошхоналаридан бирида фаолият юритувчи ошпаз Артём Гиносян катта миқдордаги шаурмани уч минутда тайёрлаб рекорд ўрнатди.

Мазкур қизиқарли воқеа Россия биринчи каналининг «Я могу» («Қўлимдан келади») кўрсатувида намойиш этилди.

«Спутник»нинг қайд этишича, Гиносян ўн порция шаурма тайёрлаш билан бир қаторда аудиторияни ҳайратда қолдирган «учувчи пичоқлар шоуси»ни намойиш қилган.

Гиносян тез тайёрланадиган таомлар сотиладиган ошхонада ишлайди, иш мобайнида ажабтовур ҳаракатлар ва импровизацияни хуш кўради.  Ошпазнинг айтишича, уларнинг бутун оиласи ресторан бизнеси билан шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг