Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик машҳур бошловчи ёш журналистлар учун тренинг ўтказди

Россиялик машҳур бошловчи ёш журналистлар учун тренинг ўтказди

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан 3-7 май «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиаҳафталигининг иккинчи кунида телебошловчи ва документалист Валдис Пельш томонидан бир гуруҳ ёш журналистлар учун тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тренингда Валдис Пельш томонидан ҳужжатли кўрсатувлар ва визуал асарлар яратиш, молиявий тақдимотларни тузиш, креатив дастурлар ва инновацион медиа-лойиҳалар яратиш каби маҳорат сирлари ўргатилди.

Шунингдек, залга йиғилган ёш журналист ва мухбирлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва Валдис Пельш билан мулоқотлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, россиялик журналист Борис Максудов иштирокида ёш журналистлар учун махсус учрашув ва мастер-класс, ёшлар учун журналистлар Амирхон Умаров, Бахтиёр Тўрахонов билан учрашув ва мастер-класс, ёш операторлар учун ТАТУ кафедра мудири, оператор Ботир Бозорбоев билан учрашув ва мастер-класс, «Ёш кинематографистлар ассоциациясси» бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Медиаҳафталик давомида ёш журналистлар учун маҳорат дарслари давом этади. «Ёшлар Media студиялари» лойиҳасининг иштирокчилари – истеъдодли ёшлар учун мўлжалланган семинарлар, Ёшлар журналистикасини ривожлантириш бўйича «Аёллар медиа-клуби» нинг махсус йиғилиши бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг