Россиялик блогернинг танқидидан сўнг масъулларга чора кўрилди
Кеча россиялик блогер Иля Варламов Самарқанддан Тошкентга қатнайдиган поезддаги шароитни танқид қилиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кўрсатилган камчиликлар юзасидан ушбу санада хизмат вазифасини олиб борган вагон кузатувчилари ва поезд бошлиғига қатъий интизомий жазо қўлланилди ва йўловчи поездларда сервис ва хизмат кўрсатиш қоидалари ҳақида қайта кўрсатмалар бериб ўтилган.
Ҳозирги кунда барча йўналишлар ҳаракати давомида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишини текшириш мақсадида ишчи гуруҳ қўшимча фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, муносабатда айтилишича, видеолавҳада айтиб ўтилган йўналишнинг чипта нархи 100 АҚШ долларидан ошиқлиги ҳақиқатга тўғри келмайди, сайёҳ мазкур йўналиш учун чиптани Россия Федерациясининг «РЖД» сайтидан электрон тарзда 4213,9 рублга расмийлаштирган. Мазкур вагон люкс тоифасида бўлиб, 4 та купедан иборат ва фақат 8 та йўловчи учун хизмат кўрсатади. Ушбу йўналиш чипта нархи 385 980 сўм ҳисобланади.
«Ҳурматли йўловчилар, ўз тасдиғини топмаган маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз», – дейилади расмий муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter