Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга Chevrolet Captiva параллел импорт йўли билан етказилади

Россияга Chevrolet Captiva параллел импорт йўли билан етказилади

Фото: Autonews.ru

Россиялик дилерлар параллел импорт йўли билан Бирлашган Араб Амирликларидан келтириладиган Chevrolet Captiva кроссверларига буюртма қабул қилишни бошлашди. Бу машиналар 2022 йилнинг декабр ойида сотувда пайдо бўлади, деб ёзди Autonews.ru.

Автомобиллар ягона комплектацияда 1,5 литрли, 149 от кучига двигател ва олди тортувчи тизим билан тақдим этилади. Chevrolet Captiva базавий таъминотига ўғирлашга қарши тизим, ABS, круиз-назорат, парктрониклар, доиравий кўриш камераси, ойналарни иситиш кабилар киради. Шунингдек, масофадан моторни ўт олдириш, мултимедиа тизими, ҳайдовчи ўриндиғини электрон бошқариш каби функциялари бор.

Таъкидланишича, Амирликлардан параллел импорт йўли билан келтириладиган Chevrolet Captiva ва Россияда аввал сотилган «Каптива»лар умуман бошқа-бошқа машиналар. Эндигиси Хитойда SAIC-GM-Wuling қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган бўлиб, номи аслида Baojun 530 бўлган, шунчаки эмблемаси алмаштирилиб, «Каптива»га айлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел ойида General Motors АҚШ қўллаган ва бошқа халқаро санкциялар оқибатида Россиядан бутунлай чиқиб кетишини эълон қилганди.

Хабарда айтилишича, GM лицензияси асосида Ўзбекистонда йиғилувчи Chevrolet оммавий моделларини шу йилнинг 9 мартидан Россияга етказиш тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг