Россиядаги ЙТҲда бир ўзбек вафот этди, бештаси шифохонада
Бугун, 12 октябрга ўтар кечаси Саратов вилояти Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.С. ҳалокат жойида вафот этган.
Россия ФВВнинг Саратов вилояти бўйича бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, 5 нафар ҳамюртимиз жароҳат билан туман касалхонасига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган ва марҳуманинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалалар билан шуғулланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter