Россияда ўзбек полиция билан пойга ўйнади (видео)
Санкт-Петербург шаҳридаги Петроград қирғоқларида 22 ёшли ўзбек ўзининг ижарадаги машинасида полиция билан пойга ўйнаган ва охири бетон тўсиққа бориб урилган.
Маълум бўлишича, воқеа бугун эрталаб содир бўлган. Volkswagen машинаси ҳайдовчиси полиция буйруғига бўйсунмай, ундан қочган. Бу пойга тахминан 15 дақиқа давом этган.
Охири ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб Нева дарёси қирғоғидаги тўсиққа бориб урилган. Полиция уни қўлга олган. Салонда маст ҳолдаги ҳайдовчи ва йўловчи борлиги аниқланган. Иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқароси экани айтилган.
Ҳозир уларга нисбатан маст ҳолда машина ҳайдаш ва полиция буйруғига бўйсунмаслик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter