Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда минага учраган автомобиль тўрт одами билан портлаб кетди

Россияда минага учраган автомобиль тўрт одами билан портлаб кетди

Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятида автомобиль минага учраб портлаб кетди. Ундаги тўрт киши ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, ҳодиса Журавлевка қишлоғи яқинида содир бўлган. Ҳайдовчи йўлни қисқартириш учун далалар бўйлаб машинани ҳайдашга қарор қилган, лекин улар миналанган майдонга кириб кетишган.

Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг