Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда мигрантлар қанча пул топиши ва асосан нималардан норози экани айтилди

Россияда мигрантлар қанча пул топиши ва асосан нималардан норози экани айтилди

Бугунги кунда Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўртача маоши деярли 50 минг рублгача етмоқда.

Бу ҳақда Россия мигрантлари федерацияси президенти Вадим Коженов «Россия Федерациясининг 2021 йилдаги миграция соҳаси: натижалар, муаммолар, ечимлар» тақдимоти чоғида маълум қилган.

Ушбу натижа 2021 йил давомида тўпланган маълумотлар асосида келтирилган. Тадқиқотда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 4739 киши иштирок этган.

Сўров натижаларига кўра, ўртача ишчи 47 100 рубл маош олиши маълум бўлган. Респондентларнинг фикрига кўра, улар ўртача 77 200 рубл даромад топишни исташади.

Янги келганлар муҳожирларнинг рус тилини биладиганлари яхши билмайдиганларга қараганда ўртача 35 фоиз кўпроқ - мос равишда 49 минг ва 37 минг рубл ишлашади.

Мигрантларнинг 22 фоизи саккиз соат ёки ундан кам ишлайди, сўровда қатнашганларнинг 27,5 фоизи кунига саккиз соатдан ўн соатгача ишлашлари маълум бўлган.

Муҳожирларнинг 54,4 фоизи Россияга ишлаш учун келишнинг асосий сабаблари сифатида юртларидаги маошнинг пастлигини, 30,5 фоизи меҳнат бозорида таклифлар йўқлигидан, 18 фоизи ўз мамлакатларидаги умумий турмуш даражаси пастлигидан шикоят қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг