Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда кран қулаши оқибатида ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Россияда кран қулаши оқибатида ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Россиянинг Амур вилоятида қурилаётган заводда кран ағдарилиб кетиши оқибатида 33 ёшли ўзбекистонлик фуқаро вафот этди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 29 сентябрь куни Амур газ-кимё мажмуасида қурилаётган умумий завод иншоотларидан бирида содир бўлган.

Воқеа асосида тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми «Эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлимига олиб келган қурилиш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш» бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар беради Амур вилояти прокуратураси.

Иш юзасидан тергов Свободненский шаҳар прокуратураси назоратида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг