Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ҳалокатга учраган ўзбекистонликларнинг аҳволи маълум қилинди

Россияда ҳалокатга учраган ўзбекистонликларнинг аҳволи маълум қилинди

Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган мамлакатимиз фуқароларига кўрсатилаётган тиббий ёрдам билан танишди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Самара вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Армен Бенян билан биргаликда ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, автоҳалокатда жабрланган мамлакатимиз фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳолатини ўрганди.

Самара вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари таъкидлаганидек, барча жароҳатланганлар ҳудуддаги 4 та касалхонада зарур тиббий муолажалар олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 8 апрелга ўтар кечаси Урал-Муханово трассасида Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус иштирокида юз берган ЙТҲда икки киши қурбон бўлган, кўплаб йўловчилар жароҳатланган эди. 

Воқеа жойида тиббий хизмат тезкорлик билан иш олиб борди, 10 нафар тез тиббий ёрдам бригадаси ва вилоят табиий офатлар тиббиёт маркази бригадаси иш олиб борди.

Таъкидланишича, 18 беморнинг аҳволи ўрта оғир, 2 нафари қониқарли ва яна 2 нафари ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Мамлакатимиз дипломатлари тиббиёт муассасалари маъмурияти, Самара вилояти ички сиёсат бошқармаси миллий ва диний сиёсат бўлими бошлиғи Мария Купцова билан ҳам тиббий ёрдамни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган.

Элчи Б.Асадов вилоят ҳукумати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек, автоҳалокатда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига юқори малакали ёрдам кўрсатаётгани учун Самара тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг