Россияда 5 ўзбекистонлик ЙТҲга учради
27 сентябрь куни М5 “Урал” автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистоннинг 5 фуқароси жабрланган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси маълумотларга кўра, улар турли жароҳатлар билан Нижний Ломов туманлараро касалхонасига ётқизилган.
Касалхона вакилининг сўзларига кўра, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин жабрланганларнинг аҳволи барқарорлашган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter