Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда 19 нафар ўзбекистонликнинг паспортлари олиб қўйилгани аниқланди

Россияда 19 нафар ўзбекистонликнинг паспортлари олиб қўйилгани аниқланди

Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск автоном округи Нягань шаҳрида 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани аниқланди.

Хабарда айтилишича, улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, Агентликнинг Ханти-Мансийск автоном округидаги вакили томонидан мазкур ҳолат ўрганилган ва Россия Федерациясининг мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида ватандошларнинг ҳужжатлари олиб берилиб, ҳуқуқлари тикланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг