Россия вертолёти Болтиқ денгизига қулади
Бугун, 13 апрель куни Россиянинг Калининград вилоятида, Болтиқ денгизи акваториясида бортида икки киши бўлган «Ка-29» вертолёти ҳалокатга учраган. Бу ҳақда фавқулодда хизмат ходимлари маълумотига асосланиб «Lenta.ru» хабар бермоқда.
Болтиқ флоти матбуот хизмати вертолётдаги ҳар иккала учувчи ҳалок бўлганини маълум қилган. Учувчилардан бирининг жасади топилган.
Телеграмдаги «112» каналининг ойдинлик киритишича, вертолёт ўқув-тайёргарлик машғулотини амалга ошираётган бўлган. Мутахассислар қидирув-қутқарув ишларини ўтказмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter