Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва Украина Туркияда нимага келишиб олгани айтилди

Россия ва Украина Туркияда нимага келишиб олгани айтилди

Сулҳ ўрнига асирлар алмашиш: Россия ва Украина ўртасидаги Истанбулдаги музокаралар қандай якунланди. 

Учрашув Долмабахче қароргоҳида бўлиб ўтди ва тахминан икки соат давом этди. Учрашув Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан иштирокида бўлиб ўтди. Томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келиша олмаган бўлсалар-да, улар гуманитар масала – кенг кўламли асирлар алмашинуви бўйича келишувга эришди. 

"1000 га 1000" формуласи бўйича маҳбусларни алмаштириш. Бу ҳақда Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров ва Россия вакили Владимир Мединский маълум қилишди. Уларнинг фикрича, айирбошлаш яқин кунларда амалга ошиши мумкин. 

Томонлар келажакдаги сулҳ ҳақидаги тасаввурларини тақдим этишга ва кейинроқ муҳокамага қайтишга келишиб олдилар. 

 Украина томони Зеленский ва Путин ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни сўради. Москвада бу илтимос "эътиборга олинди", деди Мединский. 

 Россия томони учрашув натижаларидан мамнунлигини ва мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг