Россия Украина билан чегарада ядровий синовлар ўтказиши мумкин
НАТО ҳарбий альянсга аъзо давлатларни Россия Украина билан чегарада ядровий синовлар ўтказиши ва шу орқали оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга тайёрланаётганини намойиш қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда юқори мартабали мудофаа манбаларига таяниб The Times нашри ёзмоқда.
Нашр манбаси Шимолий Атлантика альянси Қора денгиздаги ядровий синовлар сценарийси Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини оширишига ишонч билдирмоқда.
Нашр эса бу Украина билан чегарадаги синовлардан талофатлироқ бўлиши, Украина билан чегарадаги синовлар эса ҳатто Россиядаги шаҳарларга ҳам зиён келтириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
«Шу жумладан, Россиянинг ўзи учун катта хавф-хатарларга тўла эканлигига қармай, иккинчи сценарий ҳам «истисно қилинмаяпти», – деб ёзади Times.
Аввалроқ Россия ТИВ Ғарбнинг Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаши ядровий кучлар тўқнашувини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter