Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия қишлоқларидаги «алкаш»лар сони 7 фоизга ошган

Россия қишлоқларидаги «алкаш»лар сони 7 фоизга ошган

Россияда қишлоқ аҳолисининг спиртли ичимликларга қарамлиги жорий йилда 7 фоизга ошган.

Бу ҳақда РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, акушерлик ва соғлиқни сақлаш хизмати департаменти директори Елена Шешко маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бу ёмон одат туфайли аҳоли орасида руҳий касалликлар сони ҳам 6 фоизга ошган.

«Афсуски, қишлоқ аҳолисининг спиртли ичимликлар туфайли ўлим даражаси ошиб бормоқда. Бир йил ичида руҳий касалликлар қишлоқ аҳолиси орасида 6 фоизга ошди. Қишлоқда спиртли ичимликларга қарамлилик синдроми эса 7 фоизга ошди», – дейди у.

Унинг маълум қилишича, қишлоқ аёллари орасида ҳам ичкиликбозликка ружу қўйиш 7 фоизга ошган.

Шешко, шунингдек, 2021 йилда болаларнинг деярли 30 фоизининг ўлимига ташқи омиллар сабаб бўлганини қўшимча қилди.

«Масалан, ота-оналар спиртли ичимликларга боғланиб қолгани учун фарзандларига етарлича эътибор беришмаяпти», – дейди у.

Департамент директори сўзларига кўра, Россияда 2008 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда алкогол истеъмоли аҳоли жон бошига йилига 15,7 литрдан 9 литргача камайган ва бу эркаклар ўртасида ичкиликбозликдан ўлим ҳолатларини 39 фоизга, аёллар орасида эса 36 фоизга камайтирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг