Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Одессага ракета зарбалари берди. Қурбонлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор

Россия Одессага ракета зарбалари берди. Қурбонлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор

Бугун, 23 апрель куни тушдан кейин Россия ҳарбийлари Украинанинг Одесса шаҳарга қанотли ракеталар билан ҳужум қилди.

Одесса расмийларининг хабар беришича, иккита ракета ҳарбий объектга, иккитаси турар-жой биноларига тушган. Украина ҳаво мудофааси томонидан яна иккита ракета уриб туширилган.

Ҳужум натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлган, 18 киши яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор.

Расмийлар қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг