Россия иқтисодиёти тўхтамайди, секин издан чиқиб боради — Bloomberg
Bloomberg ёзишича, Россия иқтисодиёти (ялпи ички маҳсулоти, ЯИМ) ўсиши 3,5 фоизни ташкил этмоқда. Иқтисодчилар 3,7 фоизли ўсишни чамалашганди.
Биринчи чоракнинг фақат бир ойига дастлабки санкциялар таъсир кўрсатди, демак, кейинги чоракларда санкцияларнинг таъсири кучайиб боради, дейилади хабарда.
Россия федерал статистика хизмати РФ ЯИМ 2022 йил биринчи чорагида йиллик кесимда 3,5 фоизга ўсганини қайд этган, солиштириш учун: 2021 йилнинг сўнгги чорагида ўсиш 4 фоиз эди.
Bloomberg сўров ўтказган иқтисодчиларнинг тахминича, 1-чоракдаги ўсиш 2-чоракда чуқур қулашга алмашинади, санкциялар оқибатида Россия иқтисодиёти қўққисдан тўхтамайди, балки секин-аста издан чиқиб боради.
Ғарб мамлакатлари қўллаётган санкциялар Россияда чуқур рецессия (иқтисодиёт ўсишининг секинлашиши)га сабабчи бўлади. Россия ЯИМ 8–12 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter