«Россия Федерациясининг Украинадаги махсус операцияда ғалаба қозониши учун тўлиқ сафарбарлик зарур» – Депутат Михаил Шеремет
Россия Украинадаги урушда ғалаба қозониш учун умумий сафарбарлик эълон қилиши зарур. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси хавфсизлик қўмитаси аъзоси Михаил Шеремет маълум қилди.
«Тўлиқ сафарбар қилинмасдан, ҳарбий асосга, жумладан, иқтисодиётга ўтмасдан, биз керакли натижаларга эриша олмаймиз. Мен бугунги кунда жамиятни иложи борича бирлаштириш ва ғалаба учун бирлашиш кераклиги ҳақида гапиряпман», — деди Давлат Думаси хавфсизлик қўмитаси аъзоси Михаил Шеремет.
Давлат Думаси кўп болали ота-оналарга «сафарбарлик кадрлар захирасига» киришга рухсат беришни таклиф қилди. Депутатлар ҳарбий таркибга кириш фақат ихтиёрий бўлишини ваъда қилмоқда.
Аввалроқ, Федерация Кенгашининг Россия Федерацияси давлат суверенитетини ҳимоя қилиш комиссияси раҳбари Андрей Климов сафарбарликка эҳтиёж йўқлигини айтганди. Худди шундай фикрни Россия президенти Владимир Путин ҳам билдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter