Роналду: Мессининг кечаги соврини ҳақида...
Кеча «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионель Месси ФИФА томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида хабар бергандик.
У совринга даъвогарлар — Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Нидерландия) ва Криштиану Роналдуни («Ювентус», Португалия) ортда қолдирди.
Негадир беш карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду «FIFA The Best» тақдирлаш маросимига бормади, ҳолбуки у йилнинг рамзий жамоасига қабул қилинган, энг яхши ўйинчи бўлиш учун уч номзоддан бири эди. Бунинг устига маросим Миланда — Роналду ҳозир яшаётган Туриндан бир-икки соатлик масофада бўлиб ўтди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Роналдунинг маросимга бормагани унинг бошқа ишлар билан чалғиганини англатмайди: ФИФА Мессини «энг яхши» деб топиши билан «Инстаграм»да Криштиану Роналду ўзига хос жавоб қолдирди. Илова қилинган суратда эса Роналду китоб ўқияпти...
«Бардош ва қатъият — профессионални ҳаваскордан ажратиб турувчи икки асосий фарқ шу. Бугун жуда буюк кўринган нарсалар аслида майда нарсалардан бошланган. Ҳаммасини уддалай олмаслигингиз мумкиндир, аммо орзуларингиз рўёбга чиқиши учун қўлингиздан келганини қиласиз. Ва тун ўтиб, яна тонг отишини асло унутмайсиз», — деб ёзди Криштиану Роналду.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter