Роналду кетди, «МЮ» сотувга қўйилади
Куни кеча «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилганини маълум қилганди. Бугун эса «Манчестер Юнайтед» хўжайинлари клубни сотишга тайёр эканликларини элон қилишди.
ЖЧ-2022 олдидан Роналду катта интервью бериб, унда клубни ва бош мураббий Эрик тен Ҳагни жиддий танқид қилганди. Шу сабаб клуб португалиялик ҳужумчи ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганидан сўнг дарҳол жамоани тарк этишини билдирди.
Шундан сўнг, Глейзерлар клубда «ривожланишни тезлаштириш учун стратегик альтернативларни ўрганиш жараёни» ҳақида эълон қилди.
Жараённинг бир қисми сифатида МЮ директорлар кенгаши «барча стратегик вариантларни, жумладан, клубга янги сармоя киритишга рухсат бериш, клубни сотиш ёки бошқа битимларни кўриб чиқади».
Глейзерлар 2005 йилда 790 млн фунт эвазига «МЮ»ни қабул қилиб олишган. Ҳозирда клубнингнинг нархи тахминан 2,15 млрд долларни (1,81 млрд фунт стерлинг) ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter