Роналду голлари сони бўйича Пеледан ўтиб кетди
Италия чемпионати (А Серия)нинг 15-турида «Ювентус» ўз майдонида «Удинезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:1. Шу ўйинда дублга эришган Криштиану Роналду жами урилган голлари сони бўйича афсонавий Пеледан ўтиб кетди.
«Удинезе» билан ўйиндан сўнг португалиялик юлдузнинг жами голлари сони 758 тага етди — бу голлар «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал», «Ювентус» ҳамда Португалия терма жамоасида ўтказилган 1032 та ўйинда киритилган.
Пеле 812 та расмий ўйинда 757 та гол киритган.
Гол киритиш бўйича мутлақ рекорд чех футболчиси Йозеф Бицанга тегишли — 759 та гол. Демак, яна иккита гол урса бас — Роналду пешқадамга айланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида «Барселона» футболчиси Лионель Месси бир клуб сафида гол уриш бўйича Пеленинг рекордни янгилаганди. Футбол қироли Мессини ушбу натижа билан табриклаган, бироқ «Сантос» (Пеле тўп сурган клуб) аргентиналикнинг ютуғини тан олмаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter