Роман Абрамович Исроил паспортини олди
«Россиялик бизнесмен Роман Абрамович Тел-Авивга учиб келди ва Исроил паспортини олди. Бу ҳақда маҳаллий «Уай-Нет» интернет нашри хабар берди», — дея ёзмоқда «РИА Новости».
Миллиардер фуқароликни расмийлаштирганидан сўнг дарҳол Исроилни тарк этган.
Абрамович келиб чиқиши яҳудий бўлганлиги учун Исроил фуқаролигини қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.
Исроил фуқаролиги Абрамовичга Буюк Британия каби ўндан ортиқ давлатга визасиз кириш имконини беради. Шунингдек, «репатриант» мақоми эса унга мамлакатда 10 йилгача солиқлардан озод бўлиш ва янги ватанда ўрнашиб олиш учун ёрдам олиш имкониятини тақдим этади.
Ҳозирча на Абрамович, на унинг яқинларидан бирор киши ушбу хабарни изоҳлагани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter