Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рома» ва «Буде-Глимт» мураббийлари вақтинча четлатилди

«Рома» ва «Буде-Глимт» мураббийлари вақтинча четлатилди

УЕФА Италиянинг «Рома» жамоаси дарвозабонлар мураббийи Нуну Сантош ва Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби бош мураббийи Хьетил Кнутсенни вақтинча ўйинлардан четлатган.

Бундай жазони беришга Конференциялар лигаси чорак финали биринчи ўйинидаги жанжал сабаб бўлган. УЕФАнинг бу қарори интизом қўмитаси ҳолатни ўрганиб, қарор қабул қилгунга қадар амалда бўлади.

Эслатиб ўтиш керак, Европа конференциялар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида «Буде-Глимт» ва «Рома» ўртасидаги (2:1) ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Хьетил Кнутсен ва италян жамоаси дарвозабонлар бўйича мураббийи Нуну Сантош ўртасида низо келиб чиққан.

Италян ОАВ тарқатган хабарга кўра, Кнутсен «Рома» мураббийига ҳужум қилган. Лекин Норвегия клуби буни инкор этган ва барча айбни Сантошга тўнкаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг