Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роберт Де Ниро аёлларни камситганликда айбланмоқда

Роберт Де Ниро аёлларни камситганликда айбланмоқда

Фото: «Variety»

Америкалик актёр Роберт Де Ниронинг собиқ ҳамкасби Грэм Чейз Робинсон супер юлдузни аёллар дискриминациясида айблаб, ундан 12 миллион доллар даъво қилмоқда. «Variety» портали маълумотига кўра, бунга Де Ниронинг аёлга қарата айтилган таҳқирловчи сўзлари сабаб бўлган. Жумладан, у аёлни ўзининг идорадаги хотини деб айтганмиш.

У эркаклар аёллар билан бир хил ҳуқуққа эга, деган фикрни қабул қилмайди. Ишда аёллар дискриминацияси қонунни бузиши хавотирга солмайди. Мисс Робинсон — ана шундай муносабат қурбони, — дейилади даъвода.

Шу билан бирга, порталнинг ёзишича, аёлга нисбатан Де Ниронинг ҳам даъвоси бор. Августда унинг компанияси Робинсондан олти миллион доллар даъво қилган: уни фирма пулини сарфлаганликда ва меҳнат интизомини бузганликда айблаган. Масалан, у иш жойида доимо «Netflix» каналини томоша қилганмиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг