Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ресурслар учун шафқатсиз кураш кетмоқда» — Шавкат Мирзиёев

«Ресурслар учун шафқатсиз кураш кетмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқида миллий мустақилликни мустаҳкамлаш учун амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапирди.

— Ҳозирги вақтда дунёда турли кучлар ўртасида қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучаймоқда, ресурслар учун шафқатсиз кураш кетмоқда. Минтақамиздаги тинчлик ва хавфсизликка нисбатан, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлмоқда.

Ўз-ўзидан равшанки, глобаллашув ва кескин рақобат замони, шиддат билан ўзгараётган ҳаёт бизнинг олдимизга кечиктириб бўлмайдиган, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда.

Мана шундай мураккаб ва қалтис вазиятда барчамиз тинч ва осойишта ҳаётимизни асраш, миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун, янада жипслашиб, ҳушёр ва огоҳ бўлиб, дадил ва қатъий ҳаракат қилишимиз зарур.

Шу мақсадда, ҳар бир хонадон ва маҳаллада, бутун юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган, стратегик йўлимизни янада изчил давом эттирамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг