Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика «Тез тиббий ёрдам»и учун яна юздан ортиқ Volkswagen Caddy етказиб берилди

Республика «Тез тиббий ёрдам»и учун яна юздан ортиқ Volkswagen Caddy етказиб берилди

Бугун, 23 феврал куни Jizzakh Auto томонидан Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналарининг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.

Қайд этилишича, бешинчи авлод А тоифали Volkswagen Caddy автомобиллари мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.

ССВ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ҳозиргача қарийб 340 та Volkswagen Caddy автомобиллари жойларга етказиб берилган. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.

Шунингдек, биринчи босқичда 230 дона B тоифадаги Ford реанимобиллари Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фойдаланиш учун етказиб берилди. Натижада 2022 йилга келиб бундай замонавий автоуловлар сони 541 тага етди. Уларни жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга қулайлик яратишга алоҳида эътибор берилган.

Иккинчи босқичда эса 1 минг дона А тоифали тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги маънан эскирган Damas автомобилларини янгилаш кўзда тутилмоқда. 

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам Hunday, Ford, Volkswagen, Iveco каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг