Рекорд ўрнатишга уринган миллионер ҳалок бўлди
Британиялик миллионер, «Maximuscle» фитнес-компанияси асосчиси Зеф Айзенберг қуруқликдаги тезлик бўйича рекорд ўрнатишга уриниб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Independent» хабар берди.
ЙТҲ Йорк яқинидаги Элвингтон аэродромида содир бўлди. Айзенберг «Porsche 911 Turbo S» автомобилида Британия рекордини янгилашга уринган, бироқ бошқарувни йўқотган.
Нашрнинг маълум қилишича, у ерда 2006 йили «Top Gear» собиқ бошловчиси Ричард Хаммонд автоҳалокатга учраган.
Воқеа жойига тез ёрдам етиб келди, бироқ пойгачининг ҳаётини асраб қололмади. 47 ёшли бизнесменнинг рафиқаси ва икки нафар фарзанди қолди.
2016 йили Айзенберг худди ўша ерда ҳалок бўлишига сал қолганди. Ўшанда у соатига 370 километр тезлик билан автоҳалокатга учраган. Бизнесмен 2017 йилда яна пойгага қайтишга қарор қилган. Ҳатто, шифокорларнинг энди юролмай қолиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлари ҳам уни бу йўлдан тўхтатиб қололмади.
2019 йил май ойида Айзенбергнинг «Porsche 911 Turbo» автомобили Уэльсдаги «Pendine Sands» пляжида соатига 534 километргача тезлаша олди. Бу рекорд натижа эди. Шунингдек, у қум устида тез ҳаракат қилиш бўйича яна бир қанча жаҳон рекордларини ўрнатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter