«Реал Мадрид» украиналикларга ёрдам берди
«Реал Мадрид» жамоаси хайрия акцияси ўтказиб, урушдан жабр кўрган украиналиклар учун пул тўплади.
«Ҳаммаси Украина учун» хайрия кампанияси уруш туфайли ватанини тарк этишга мажбур бўлган украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун ташкил этилган.
«Қироллик клуби» ушбу мақсадлар учун 1 млн евродан ортиқроқ маблағ тўпланганини маълум қилди. Клуб расмий сайти хабар беришича, бу пулларга қочқинлар учун озиқ-овқат, дори-дармон, кўрпа-тўшак, карвот ва бошқа биринчи эҳтиёж буюмлари харид қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter